"Боруссия" ярим ҳимоячиси Дилэйни фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин

Alisher
19 май 2021
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Томас Дилэйни фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, 29 ёшли даниялик футболчи учун "Саутгемптон" клуби даъвогарлик қилмоқда.

Немис клуби футболчини 10 миллион евро атрофида қўйиб юборишга тайёр, сабаби ўйинчининг шартномаси келаси мавсумнинг сўнггида якунига етади.

Дилэйни 2020/21 йилги мавсум "Боруссия" сафида 33та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 5та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: ESPN