«Боруссия» посбони Бюрки «Бавария» билан ўйинда қўлини синдириб олди

Narzulla Saydullayev
21 ноя 2016
Дортмунднинг «Боруссия» клуби дарвозабони Роман Бюрки «Бавария»га қарши баҳсда (1:0) қўлидан жароҳат олди.

Футболчи қўл суякларидан бирини синдириб олди. У операцияни бошдан кечиради. Шундан сўнг сафга қайтиши учун тахминан 8 ҳафта талаб этилади.

«Бавария» билан ўйинда Бюрки қўли синган бўлса ҳам 90 дақиқа ўйнади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bvb.de