"Боруссия Дортмунд"нинг яна бир футболчиси "Манчестер Сити"га ўтади

Оқил Абдубарноев
31 авг 2022, 20:04
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Мануэль Аканжи "Манчестер Сити"га ўтади.

Sky Sport Deutschland хабарига кўра, футболчи аллақачон "Ман Сити"да тиббий кўрикдан ўтиш учун Англияга етиб борган. Ушбу жараён муваффақиятли ўтса, швейцарияликнинг Манчестер клубига ўтиши учун ҳеч қандай тўсиқ қолмайди.

Дортмундликлар 27 ёшли футболчи учун 18 миллион евро олади. Яна 2 миллион евро эса шартномада бонуслар кўринишида кўзда тутилган.

Аканжининг Дортмунд клуби билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sky Sport Deutschland