

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, у 2027 йилгача мўлжалланган янги шартнома тузади.
18 ёшли ҳужумчи жорий мавсум "Боруссия" Дортмунд сафида барча турнирлар доирасида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Унинг клуб билан амалдаги келишуви 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Юссуфа Мукокога "Барселона", "Ливерпуль", "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва Англия Премьер-лигасининг бошқа вакиллари қизиқиш билдирган.
Аввалроқ Мукоко ёшини сохталаштиришда гумон қилинаётгани хабар қилинган эди.



