“Боруссия Д” Марко Ройс билан шартномани узайтиришни хоҳламоқда

1 мар 2018, 01:00
Клуб Ройсни қўйиб юбормоқчи эмас.

Дортмундликлар раҳбарияти жамоа аъзоси Марко Ройс билан шартномани узайтириш ниятида. Бу ҳақда клубнинг спорт директори Михаэль Цорк маълум қилган. Ройснинг амалдаги шартномаси 2019-йилгача мўлжалланган.

“У жароҳат олган эди. Шу сабабдан ҳам музокараларга киришишни истамаганди. Ҳозир ҳаммаси жойида. “Боруссия” бу масалани ҳал этиш устида ишлайди”, — дейди Михаэль Цорк.


Манба: Four Four Two