

Дортмундликлар ярим ҳимоянинг исталган нуқтасида ўйнай оладиган бу универсал футболчи билан 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома имзолашди. “Боруссия” 23 ёшли футболчининг трансфери учун 5 миллион евро тўлайди.
Маълумот учун, Мариус Вольф Германия Бундеслигасининг сўнгги мавсумида 28та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол киритишга ҳамда 9та голга ассистенлик қилишга муваффақ бўлди.




