"Боруссия" Д 11 йил деганда 29-турдан кейин пешқадам бўлмоқда
23 апр 2023 12:12
Янгиликлар
"Боруссия" Д 11 йил деганда 29-турдан кейин пешқадам бўлмоқда
Дортмунднинг "Боруссия"си кеча Бундеслига доирасида "Айнтрахт"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Кеча шу тарзда "Бавария" сафарда "Майнц"га мағлуб бўлди, 1:3. Мюнхен клубининг мағлубияти ортидан дортмундликлар Германия чемпионатида пешқадамликни қўлга олди. Шу орқали "арилар" 11 йил деганда илк марта 29-турдан кейин Бундеслига пешқадами бўлишди.
Сўнгги бора бундай ҳолат 2011/12 йилги мавсумда қайд этилган ва унда жамоа мамлакат чемпиони бўлганди.
Фикрлар