

“Вулверхэмптон” жамоа ҳимоячиси Леандер Дендонкер билан 2023 йил ёзига қадар мўлжалланган янги шартнома тузди. Шартномага уни автоматик равишда 1 йилга узайтириш банди ҳам киритилган.Томонлар келишувнинг молиявий шартларини очиқламаган.
Дендонкер жорий мавсум АПЛда 11 та ўйинда қатнашди.



