

Хорватия пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Бразилияни уйига жўнатиб юборди. 37 ёшли Лука Модрич эса ўша серияда Алиссон дарвозасини ишғол қилганлардан бири бўлди.
Хорватлар учун ўйин максимал равишда қийин кечди – дарвозабон Доминик Ливакович 9 та сэйв амалга оширди, қўшимча бўлимларда эса у ҳам ёрдам беролмади – Неймар ажойиб ҳаракатларини гол билан якунлади.
Бироқ баҳс тугашига 4 дақиқа қолганида Бруно Петкович ҳисобни тенглаштири ва масалани ҳал қилиш пенальтилар сериясига қолди.
Беллашувдан сўнг Модрич "Твиттер"да қисқа изоҳ билан расм қолдирди. Шу "твит"нинг ўзиёқ Лука менталитетини билиш учун етарлидек:

Ҳеч қачон. Таслим бўлма.
Бу хорватнинг ўзига хос шиорига айланиб қолган десак, муболаға бўлмайди. "Реал"нинг "Челси"га қарши Чемпионлар Лигаси-21/22даги ақлбовар қилмас камбэкидан кейин ҳам Лука деярли шунақа сўзларни ёзганди:




