

"Актриса ўз "Инстаграми"да Varun_Gupta17 никли фойдаланувчи билан нигерияликнинг ўйинини муҳокама қилгани ҳақидаги скриншотни тармоққа жойлади.
"Вингерларимиз билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш керак. Ивоби юзли Гориллани қанотда кўришни истамайман. У жуда ёмон ўйнаяпти" - деб ёзди Varun_Gupta17. "Ахахаха. Тўғрисини айтсам, нега у захирада қолмаётганини билмайман" - дейди Эша.
Натижада актриса кечирим сўради.
"Кечиринг, бу ирқчилик рухида эканлигини тушунмадим. Ўзим ҳам ирқчилик қурбони бўлганман. Бу хато эди. Йигитлар, кечиринг" - деб ёзди Эша ўз "твиттери"да.



