Болгариядаги Халқаро мусобақада Самарқанднинг БЎСМ-2 жамоаси 3-ўринни қўлга киритди
16 апр 2018 15:59
Янгиликлар
Болгариядаги Халқаро мусобақада Самарқанднинг БЎСМ-2 жамоаси 3-ўринни қўлга киритди
Мусобақага Европа ва Осиё минтақаларининг профессионал футбол клубларига қарашли футбол мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари тарбияланувчилари жалб этилди.
Мусобақа регламентига кўра ўйинлар 4 та ёш тоифасига бўлинган ҳолда ташкил қилинди. Ушбу мусобақада юртимизнинг “Спартак” футбол мактаби ва Самарқанднинг “БЎСМ-2” жамоаларининг 2007 йилда туғилган футболчилари иштирок этишди.
Улардан ташқари, мусобақада “Рипсли Спортис”, “Марек”, “Метал”, “Розова Долина”, “Рила” (барчаси Болгария) ҳамда “Winner” (Косово) жамоалари қатнашди.
Турнирда Умиджон Хатамов бошчилигидаги Самарқанднинг “БЎСМ-2” жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 3-ўрин учун ўтказилган баҳсда Косовонинг “Winner” жамоасини 7-1 ҳисобида мағлуб этди ҳамда фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар