"Пахтакор" академияси: БЎСМ-2 мағлуб этилди

Narzulla Saydullayev
10 окт 2016, 11:04
Футбол мактаблари ўртасида Тошкент шаҳар чемпионатида 18-тур баҳслари ўтказилди.

Академия тарбияланувчилари ушбу турда Мирзо Улуғбек туманидаги БЎСМ-2 жамоасини қабул қилиб, 5 ёш тоифасининг барчасида йирик ҳисобда ғалабаларни қўлга киритишди. Учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

2004 йил - 8:0
2003 йил - 9:0
2002 йил - 11:0
2001 йил - 3:0
1999/2000 йил - 9:0

16 октябрь куни ўтадиган 19-турда "Пахтакор" академияси "Локомотив"ни қабул қилади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz