Болалар футболи. ЎФА, Одил Аҳмедов, НФА ҳамкорлигидаги "Олтин водий" мусобақасининг тақвими

Narzulla Saydullayev
2 июл 2018
Водий футболини аввалги мавқеига қайтариш йўлида ЎФА Биринчи Вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан "Олтин Водий" лойиҳаси чора тадбирлари ишлаб чиқилган эди.

Унга кўра, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида болалар футболи равнақи йўлида турли мусобақалар ўтказилади. Шулардан бири 4 июнь куни Тўрақўрғон шаҳрида бошланади. Унда 2009 йилда таваллуд топган жами 12та жамоа чемпионлик учун баҳс олиб борадилар.

Қуръага кўра жамоалар қуйидаги гуруҳлардан жой олдилар:

"А" гуруҳи: "Odil Junior" (Тошкент), "Андижон" (Андижон), "Баркамол Авлод" (Наманган), "Нефтчи" (Фарғона).

"B" гуруҳи: "Навбаҳор" (Наманган), "Спартак" (Тошкент), "Ёшлик" (Тўрақўрғон), "Қўқон-1912" (Қўқон).

"C" гуруҳи: "Odil Junior" (Тўрақўрғон), "Косонсой" (Косонсой), "Дўстлик" (Марғилон), "Бунёдкор" (Тошкент).



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com