UZ

Сўнгги янгиликлар

08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  0 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  7 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  28 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  10 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  13 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  2 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  7 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  12 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  56 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  32 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  4

Бобур Зуҳриддинов: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди" Янгиликлар

Бобур Зуҳриддинов: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди"

Про-лига 3-туридан ўрин олган "Машъал" - "Ғиждувон" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Машъал" мухлисларини ва жамоамизнинг ҳар бир аъзосини бугунги ғалаба билан табриклаймиз. Бугун ютишимиз керак эди, буни 3 марта такрорладим. Йигитлар айнан шуни ҳис қилган холда майдонга тушишганди. Биз ортда қолган 2 та турда омадсизлик туфайли мағлуб бўлгандик. Бугунги ўйиндаги мағлубият кечирилмас хатога айланарди. Йигитларга раҳмат, биз ғалаба қозонишни уддаладик. "Ғиждувон" жамоасининг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик ва мос равишда тайёргарлик кўргандик.

- Худоёрхон Сагдуллаев захирадан туширилмоқда. Унинг ўйинни асосий таркибда бошламаётганига сабаб нима?

- Сагдуллаев жуда иқтидорли футболчи. Ҳар бир рақибга қарши алоҳида ёндашув билан тайёргарлик олиб борилади. Бу режамизда бор эди ва режа иш берди. 

- Бобур ака, аввало туғилган кунингиз билан табриклаймиз. Саволим шундай, ўйин қайдномасида жамоа бош мураббийи сифатида Дилявер Ваниев кўрсатилган. Бироқ, майдон четида футболчиларга клуб расмийси Денис Васильев кўрсатма бериб борди. Бу нимани англатади?

- Йўқ, жамоамиз бош мураббийи Дилявер Ваниев ҳисобланади. Бизда мураббийлар таркиби бор. Мураббийлар таркибига сиз кўрган Денис Васильев ҳам қўшилади. Шунингдек, мен ҳам мураббийлар штаби билан Дилявер Ваниевга ёрдам берамиз. Ўйинда ҳаяжонли вазиятлар бўлади. Вазиятлар таҳлилида мураббийлар навбати билан кўрсатма бериши мумкин, бу табиий ҳол.

- Сергей Петровнинг ўйини ҳақида фикрларингиз?

- Петровда руҳият яхши. Жамоа билан тез киришиб кета олди. Иқтидорли футболчи, юзага келган имкониятдан унумли фойдаланади. Бугун ҳам у гол уриб жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

- "Машъал" мавсум стартини ўтган йилгидан ёмон бошлади. Бу таркиб ўзгариши билан боғлиқми?

- Албатта, шундай. Жамоамиз таркиби 70 фоизга ўзгариб кетди. Ёшлар келди, легионерлар келди, бундай холатда натижа бирдан яхши бўлмайди. Мақсадимиз фақат битта - Суперлига. Биз бу мақсад йўлидан ўйиндан-ўйинга шаклланиб, кучайиб борамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика