Бобур Зуҳриддинов: "Балки менга, яъни мураббийга тажриба етишмагани учун юта олмагандирмиз"
30 апр 2016 20:46
Янгиликлар
Бобур Зуҳриддинов: "Балки менга, яъни мураббийга тажриба етишмагани учун юта олмагандирмиз"
"Обод" мураббийи Бобур Зуҳриддинов "Навбаҳор"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Наманган шаҳрини ва "Навбаҳор" жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Ўйин яхши, курашларга бой тарзда кечди. Озгина омад етишмагани учун мағлубиятга учрадик. Ўйин темпи жуда ҳам тез бўлган вазиятларда йигитлар қўполлик ишлатишди. Шу боис кўп карточка кўрсатилди деб ўйлайман. Лекин рақиб жамоа футболчисининг қизил карточка олишига мен ҳеч қандай изоҳ бера олмайман. Вазиятларда тўғри қарор қабул қилишда яхши ўйнай олмадик, бизга бугун узоқдан зарбалар етишмади. Балки менга, яъни мураббийга тажриба етишмагани учун юта олмагандирмиз, бу фикрингизга ҳам қўшиламан", - дейди Бобур Зуҳриддинов.
"Навбаҳор" матбуот хизмати
"Навбаҳор" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар