UZ

Сўнгги янгиликлар

09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  0 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  2 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  4 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  2 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  8 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  1 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   9

Бобур Акбаров: "Ашурматов қўл остида ўйнаган ҳеч бир футболчининг нолиганини эшитмаганман" Янгиликлар

Бобур Акбаров: "Ашурматов қўл остида ўйнаган ҳеч бир футболчининг нолиганини эшитмаганман"

Охирги йилларда Наманганнинг "Навбаҳор" клубида ўтказган Бобур Акбаров 2016 йилги мавсумни водийнинг бошқа бир клубида бошлайди.

Ҳимоячи "Андижон" клубининг машғулотларида қатнашмоқда. Андижон вилоятида туғилган Акбаров бундан олдин олий лигада "Гулистон", "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" клуби сафида фаолият олиб борганди. Ниҳоят футболчи ўзи туғилган вилоят бош жамоасида ўйнайдиган бўлди. Биз "Андижон"нинг Тошкентда олиб бораётган йиғини вақтида Бобур Акбаров билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- "Андижон"га ўтишингиз қандай рўй берди?
- Аслида мени "Андижон"га ўтган йил декабрь ойида таклиф этишганди. Ўша пайтда олдимда бир қатор таклифлар бор эди. Улар ичида "Насаф" клуби ҳам бор эди. Бу жамоа Осиё чемпионлар лигасида ўйнашини агар "Насаф" билан келиша олмасам албатта "Андижон"га қайтишга ваъда бергандим. "Насаф"га бориб шифокорлар назоратидан ўтгач жароҳатим битишига яна озроқ вақт кераклигини билдим ва ортга қайтдим. Шу кунгача уйда жароҳатимни даволашга ҳаракат қилдим. Бу вақт ичида ҳам таклифлар тўхтамади лекин уларга ўз миннатдорчилигимни билдириб "Андижон" жамоасига ваъда бериб қўйганимни айтдим. Ўз уйимда ўйнаш ниятида эканлигимни тушунтирдим. Мана ҳозир жамоа билан машғулотларни бошладим.



- Бахтиёр Ашурматов билан бундан олдин "Гулистон" ва "Навбаҳор" клубида ҳам бирга ишлагансиз. Яна шу мураббий билан йўлларингиз кесишди...

- Шу кунгача Ашурматовнинг қўл остида фаолият олиб борган ҳеч бир футболчининг нолиганини эшитмаганман, шу қатори мен ҳам. Бахтиёр Аъзамович жамоада иш бошлагани "Андижон" жамоаси қолаверса, барча мухлислар учун айни муддао бўлди деб ўйлайман. Негаки "Андижон" сўнгги йилларда олий лигада аутсайдерлар қаторига тушиб қолаётган эди. Ашурматов келажакда "Андижон"ни юқори савиядаги жамоага айлантиришига ишончим комил.

- Сиз Андижонда туғилгансиз. Лекин шу кунга қадар "Андижон"да ўйнамагандингиз. Сабаби нимада?

- Тўғриси деярли ҳар йили клубдан таклиф бўлар эди. Насиб этмаган шекилли бошқа клубларда фаолият олиб бордим. Мана вақти келди. "Андижон" жамоасига ўз меҳнатим билан ёрдам беришга тайёрман.

- Бобур Акбаров ёшлигида қайси ҳимоячиларнинг ўйинларини мириқиб кузатган?

- Италиялик Паоло Мальдини ҳаммадан ҳам кўпрок ёқарди. "Милан" афсонасининг ўйинларини қолдирмай кўриб боришга ҳаракат қилардим.

- "Гулистон"дан сўнг "Бунёдкор"га ўтгансиз. Бироқ "қалдирғочлар" сафида узоқ ушланиб қолмагансиз. Бу хато қадам эдими?

- Йўқ, бу хато эмасди менимча. "Бунёдкор"да Миржалол Қосимов кўл остида яна ҳам ўсишга эришиб терма жамоа даражасидаги ўйинчига айланмоқчи эдим. Бахтга қарши жиддий жароҳат олиб бунга эриша олмадим. 2 йил давомида айнан ўша жароҳат билан футбол ўйнадим. Охири операция йўли билан ундан қутилаяпман. Операциядан сўнг энди машғулотларни бошладим.


- "Навбаҳор"ни тарк этишингизга нима сабаб бўлди? Клуб мухлисларига тилкларингиз.
- "Навбаҳор"дан кетишимнинг асосий сабаби баъзи бир қўштирноқ ичидаги мухлислар. Нега десангиз шундай мухлислар бор эдики футбол нималигини тушунмайди, лекин стадионга келиб футболчиларни беҳурмат қилади. Бу ҳолат бутун мавсум давомида такрорланиб турди. Уларга майдонда меҳнат қиладиган эмас, ўзини кўрсатадиган, жамоа эмас ўзининг мавқеи учун ҳар хил қилиқ чиқарадиган ўйинчи афзал. Бу билан мен яхши ўйинчиман деган фикрдан йироқман. Тан оламан ўтган йилнинг биринчи турида ўз уйимизда "Машъал"га қарши бўлган баҳсда айнан менинг хатоим туфайли гол ўтказиб юборганмиз. Шу ўйинда ўз мухлисларимиз олдида мағлубиятга учраганмиз. Бу ҳалигача кўз олдимда туради. Учрашувдан кейин "Навбаҳор"нинг ҳақиқий мухлислари "хафа бўлма, футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради" деб кўнглимни кўтаришган. Уларга доим ўз миннатдорчилигимни билдираман. Айнан шундай ашаддий мухлислар борлиги учун ҳам "Навбаҳор" келажакда медаллар учун курашадиган жамоа бўлишини тилаб қоламан.

- Биламизки "Андижон" мухлислари жуда ҳам фаол ва талабчан. Улар томонидан бўладиган танқидлар ва мақтовларга тайёрмисиз?

- Бир ярим йил "Навбаҳор"да ўйнаб бунга кўникиб қолдим. Менимча футболда танқид ва мақтовлар ёнма-ён турса керак ва мен бунга тайёрман. Футболчи танқид қилинса ўз устида яна ҳам кўпроқ ишлаб яхши ўйини билан бунга жавоб бериши керак. Шуниси аниқки жамоага фойда келтириш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан.

- "Андижон" клубининг ва шахсан сизнинг мақсадингиз қандай?

- "Андижон"нинг бу йилги мақсади гранд клублар қаторида бўлиш. Сўнгги йилларда "бургутлар" асосан олий лигада қолиш учун курашишган, бу йил барчаси бошқача бўлишига ишонамиз. Мен эса шу йўлда қўлимдан келганича ёрдам бериб, жамоа раҳбарлари ҳамда мухлислар ишончини оқлашни истайман.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика