UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  0 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3

Бобир Абдихолиқов "Рух" билан 3 йиллик шартнома имзолади ва Шацких рақамини танлади Янгиликлар

Бобир Абдихолиқов "Рух" билан 3 йиллик шартнома имзолади ва Шацких рақамини танлади

Украина премьер лигасида яна бир ватандошимиз фаолият бошлаш арафасида.

Максим Шацких, Виталий Денисов ва Санжар Турсуновдан кейин эндиликда Бобир Абдихолиқов Украина премьер лигасида фаолият юритадиган бўлди.

Шаҳбоз Беғамовнинг твиттерда маълум қилишича, Бобир Абдихолиқов Львовнинг "Рух" жамоаси билан 3 йиллик битимга имзо чеккан. Кеча клубда тиббий кўрикдан ўтган ва "Рух" футболчини кечанинг ўзидаёқ премьер лига қайдномасидан рўйхатдан ўтказган.

Бобир Абдихолиқов "Рух" жамоасидаги илк машғулотни ҳам ўтказишга улгургани ҳақида ҳам Шаҳбоз Беғамов ўз саҳифасида маълум қилди.

"Рух" клуби бугун Бобир Абдихолиқов трансферини расман эълон қилиши кутилмоқда.

Эътиборли тарафи, Бобир Абдихолиқов "Рух" жамоасида Украинада машҳур футболчи бўлган Максим Шацких сингари 16-рақамни танлади. Маълумки, Шацких 2015-2016 йилги мавсумларда айнан "Рух" жамоаси шарафини ҳимоя қилган ҳамда футболчилик фаолиятини айнан шу жамоада тугатган.


Бобир футболни пулдан устун қўйди


Бобир Абдихолиқов трансфери маълумотлари билан батафсил бўлишиб турган Шаҳбоз Беғамов куни-кеча шундай пост қолдирди:

"Бобирга Осиёдан манфаатли таклифлар бўлди, лекин Абдихолиқов футболчи сифатида ўсишни танлади. Европада эса жуда кўп музокаралар олиб борилди ва ниҳоят бир қарорга келинди. Украинада осон бўлмаслиги аниқ. Қийин йўл орқали бўлса ҳам Бобир янада шаклланишни истади.

Масалан, ўзимиздан ҳам «Навбаҳор» ва «Турон» Бобирга ҳозирги бўлажак шартномасидан икки карра кўпроқ маош таклиф қилди. «Насаф» эса келишувни узайтириш учун квартира, машина ва ниҳоят яхши шароитга эга шартнома берди. Лекин Бобир Европада ўйнаш, кучлироқ лигаларга йўл очишни пулдан устун қўйди. Омад, Бобир", - дея ёзади Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг: +70   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика