

Ушбу интервьюда Абдихолиқов бугунги Қозоғистон кубоги финали ҳақида ҳам ўз фикрини билдириб ўтганди: "Ордабаси" мамлакат чемпиони бўлди. Финалда "Тобол"га қарши қийин ўйин бўлади. Биз кубокда ҳам ғалаба қозониб, олтин дублга эришмоқчимиз. Агар кубокни ҳам қўлга киритсак мавсум ажойиб нотада якунланган бўларди", - деди Бобир Абдихолиқов.
Эслатиб ўтамиз, "Ордабаси" ва "Тобол" ўртасидаги Қозоғистон кубоги финал учрашуви бугун, 4 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади.
Ҳужумчи билан бўлган интервьюни тўлиқ ҳолда тез орада сайтимизда ўқишингиз мумкин.



