

Унда ҳужумчи Бобир Абдихолиқов дубль қайд этиб, жамоасига ғалабани тортиқ этди.
Учрашувдан сўнг "бўрилар" ғалаба голи муаллифи ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Ўша пайтда мени ҳис-туйғулар чулғаб олганди. Жамоамиз ғолибнинг характерини кўрсатди. Мен бундан кейин ҳам самарали ҳаракатлар билан ажралиб туришни ва жамоа чўққига кўтарилишига ёрдам беришни хоҳлайман", – деди 25 ёшли форвард.

Маълумот ўрнида, Бобир Абдихолиқов жорий мавсум 19 та гол уриб, 5 та голга ассистентлик қилди.
Беларусь футболида тарихни ўзгартириш учун яна 7та гол керак!



