UZ

Сўнгги янгиликлар

19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  0 19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  66 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  12 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  8 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10

Бобир Абдихолиқов: "Фаолиятимда биринчи маротаба чемпион бўлдим ва бундан жуда хурсандман" Янгиликлар

Бобир Абдихолиқов: "Фаолиятимда биринчи маротаба чемпион бўлдим ва бундан жуда хурсандман"

Бугун Қозоғистон чемпионлигини нишонлаган "Ордабаси" клуби ҳужумчиси Бобир Абдухолиқов ушбу маваффақият ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Авваламбор, чемпионлик билан табриклаймиз. Бугунги учрашувдан аввалги ва учрашувдан кейинги ҳиссиётларингиз билан бўлишсангиз

- Мавсум бошланишидан аввал олдимизга чемпионликни мақсад қилиб қўйган эдик ва яратганга шукур, бугун ушбу мақсадимизга эришдик.

- Қозоғистон чемпионатидаги биринчи мавсумингиз қандай ўтди? Жорий мавсум намойиш этган ўйинингиздан қониқдингизми?

- Биринчи навбатда жамоавий вазифани бажардик. Жорий мавсум мен учун катта тажриба бўлди. Ўз фаолиятимда биринчи маротаба чемпион бўлдим ва бундан жуда хурсандман. Мавсум мен учун ажойиб бўлди.

- "Ордабаси" жамоасига ўтишингиздан аввал сизга Европадан таклифлар бор эди ва ўзингиз ҳам Европада фаолиятингизни давом эттиришни истаётганингизни кўп маротаба айтиб ўтгансиз. Қозоғистон чемпионати сиз кутган даражадаги эканми?

- Ҳа, менда кўп таклифлар бор эди, аммо "Ордабаси"ни танлаганимнинг сабаби, жамоа ўз олдига катта мақсадлар қўйган эди. Чемпионат ҳам жуда қизиқарли ўтди. Мен "Ордабаси"га ўтганимдан афсусланмайман ва якунда қарорим тўғри бўлиб чиқди.

-  Мавсум якунида клуб билан шартномангиз тугайди. Кейинги режаларингиз қандай? Сизни бошқа жамоада кўрамизми ёки "Ордабаси"да қолиб, Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритишни ният қилганмисиз?

- Мавсум якунланишига иккита ўйин қолди. Бизни кубок финали ҳам кутиб турибди. Мавсумни тугатиб олгандан сўнг қарор қабул қиламан. Олдиндан бирор нарса дейиш қийин.

- "Ордабаси"нинг ҳужум чизиғини икки ўзбекистонлик футболчи "ёндирди".  Фикрингизча, Шаҳбоз ва сиз жамоангизнинг чемпионлигига қанчалик ҳисса қўшдингизлар?

- Шаҳбоз ва мен мавсум давомида жамоамизга максимал тарзда ёрдам беришга ҳаракат қилдик ва чемпионликга катта ҳисса қўшдик деб ўйлайман. Чемпион бўлганим менга янада кўпроқ куч беради. Олдинда терма жамоа йиғинлари ва Осиё кубоги бор. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика