UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  17 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  5 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  0 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  5 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  14 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  15 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  23 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  11 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  2 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  247 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  3 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3

Биринчи лига. "Шаҳрихончи" энди ўз майдонида ўйнамайди Янгиликлар

Биринчи лига. "Шаҳрихончи" энди ўз майдонида ўйнамайди

"Шаҳрихончи" жамоаси 2022 йилги мавсум Биринчи лига мусобақасида иштирок этиш учун қатор талаблар ижросини ўз зиммасига олган бўлиб, бугунга келиб уларни лозим даражада бажармади.

Шундан келиб чиқиб, Лига "Шаҳрихончи" жамоаси ўз стадионида футбол учрашувларини ташкил этмаслиги юзасидан қарор чиқарди. Бунда футбол жамоаси уй учрашувларини ўтказиш учун бошқа стадиондан фойдаланиши лозим эди. Гарчи жамоа бошқа стадион бўйича таклиф киритиш масаласини пайсалга солган ҳамда белгиланган талабларга ўз вақтида риоя қилмаган бўлсада, Лига туманнинг кўп сонли футбол ишқибозларининг илтимосидан келиб чиқиб, Биринчи лига 5-туридан ўрин олган "Жайхун"га қарши беллашувни Шаҳрихондан унча узоқ бўлмаган Олтиариқда ўтказишга рухсат берди.

Бироқ "Шаҳрихончи" жамоаси раҳбарияти мазкур беллашувга умуман тайёргарлик кўрмагани, учрашувни ўтказиш учун зарур шароит ташкил қилмагани учрашув комиссари томонидан қайд этилди. Мазкур сабаблардан келиб чиқиб, "Шаҳрихончи" жамоаси Биринчи лиганинг қолган учрашувларини фақатгина рақиб жамоа майдонида ўтказади. Стадион борасида Лига томонидан жамоа олдига қўйилган талаблар тўла ҳал қилинган тақдирда мазкур қарорни ўзгартириш варианти кўриб чиқилади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика