Биринчи даврани «Локомотив»да ўтказган ҳимоячи фаолиятини «Насаф»да давом эттиради

Khoja
27 июл 2024
Иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган «Насаф» ҳимояни кучайтириш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

Қаршиликлар биринчи даврани «Локомотив»да ўтказган Дилшоджон Комилов билан шартнома тузади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қаршиликлар «Сурхон» собиқ ҳимоячиси Шоҳжаҳон Султонмуродов билан шартнома тузиши ҳақида ҳам хабар тарқалганди.

Маълумот учун, ҳимоячи жорий мавсум Суперлига баҳсларида 12 та учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини 3 марта аниқ нишонга олган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia