

Учрашув давомида Гонконг терма жамоаси дарвозабони Це Ка Винг ишончли хатти-ҳаракатлари билан жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.
24 ёшли футболчи ўсмирлигида Гонконгнинг "Олтин авлоди" вакили бўлган Йип Хонгнинг давомчиси бўлиши кутилганди. Бироқ 2021 йил сўнгида ўйин вақтида маст ҳолатда бўлгани ва жанжал келтириб чиқаргани учун жаримага тортилиб, маълум муддат терма жамоадан четлатилганди.
Аввалроқ Осиё ўйинларининг гуруҳ босқичида Ўзбекистонга қарши майдонга тушган Гонконг посбони ушбу жамоага кичик ҳисобда ютқазиш жамоаси учун яхши натижа эканлигини таъкидлаб ўтганди.



