UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Хадсон-Одои ижарага кетмоқчи  0 18:38"Тезкор студия". "Ал Ҳилол" "Пахтакор"га ёрдам бердими? Арвеладзе кейинги ўйинда захира ўриндиғида бўладими?   2 18:30Карикатура: Бартомеу Мессининг МСН'ни қайтариш режасини бузди  1 18:08"Атлетико" "Манчестер Сити"нинг 85 миллион евролик таклифини рад этди  0 17:50Про лига. "Зомин" ўз уйида "Оқ-тепа"ни мағлуб этди  7 17:46Артета Ўзилнинг нега ўйнамаётганлиги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 17:23Пьяничдан Месси ва Роналдудан бирини танлаш сўралди  11 16:57Суарес "Атлетико" ҳақида: "Барса" ва "Реал"га рақобатлашадиган клубга ўтишга тайёрман деб ҳисобладим. Кўплаб таклифлар бўлганди"  12 16:54Абдуллоҳ Олимов: "Андижон"ни Суперлигада олиб қолиш учун бор кучимизни ишга соламиз"  3 16:35Алькантара "Ливерпуль"да Клопп ярим ҳимоясининг идеал бўлаги бўла оладими?  4 16:23Юлиан Дракслерга РПЛ клублари қизиқмоқда  1 16:16Olamsport: Конор қайтди, Чимаев Адесаньяга жавоб қайтарди ва бошқа хабарлар  0 15:55Иньеста "Барселона"га қайтишни хоҳламоқда  9 15:32Карикатура: "Челси"нинг трансферлар ойнасидаги навбатдаги трансфери - Менди  4 15:10Аллегри "Рома"ни бошқариши мумкин  1

Бир ўйин тарихи. Отабек Шукуровдан супергол, "Сўғдиёна" - "Бухоро" 2:3 Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Отабек Шукуровдан супергол, "Сўғдиёна" - "Бухоро" 2:3

2015 йилги Олий лиганинг сўнгги турига қайтамиз...

Охирги турдан олдин "Бухоро" 23 очко билан сўнгги 16-ўринда эди, 15-ўриндаги "Динамо"да 24, "Сўғдиёна" ҳисобида 26 очко бор эди.

Ўша мавсум Олий лигада сўнгги ўринни эгаллаган жамоа Биринчи лигага тушиб кетарди. 15-ўриндаги жамоа "Оқ-тепа" билан Олий лига учун ўтиш ўйинида иштирок этарди.

Шу боис сўнгги турда Жиззахдаги "Сўғдиёна" - "Бухоро" учрашуви йил ўйинига қиёсланди.

Учрашув меҳмонларнинг иккита тезкор голлари билан бошланди. Дастлаб Отабек Шукуров деярли 35 метрлардан белгиланган жарима тўпини дарвозага йўллади. Орадан кўп ўтмай Суҳроб Неъматов ҳам жаримадан гол урди - 0:2. Бу "Сўғдиёна" учун муздек душ эди.

74-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Жасур Ҳакимов ҳимоячилар хатосидан кейин ҳисобни қисқартиради - 1:2.

83-дақиқада қанотдан узатилган тўпни Жамолиддин Убайдуллоев "Сўғдиёна" дарвозасига йўллайди - 1:3.

Кейинги дақиқада Акмал Абдураҳмонов дарвозабоннинг хатосидан кейин яна ҳисобни қисқартиради - 2:3.

Қолган вақт давомида ҳисоб ўзгармайди ва сўнгги ўриндаги "Бухоро" очколари сонини 26тага етказиб олади ҳамда 14-ўринга чиқиб олади. Сабаби "Динамо" параллель ўтган баҳсда ўз уйида "Олмалиқ"ни юта олмайди - 1:1.

Шу тариқа 25 очко йиққан "Динамо" Олий лигани тарк этади. 26 очко тўплаган ва "Бухоро"га ўзаро ўйинларда ютқазган "Сўғдиёна" 15-ўринни эгаллаб "Оқ-тепа"га қарши ўтиш ўйинини ўтказганди.

СЎҒДИЁНА - БУХОРО - 2:3 (0:2)
20.11.2015. 30-тур. Жиззах. "Жиззах" стадиони. 10325 томошабин.
Бош ҳакам:
Серазитдинов Виктор.
Голлар:
0:1 - Шукуров Отабек, 4
0:2 - Неъматов Суҳроб, 7
1:2 - Ҳакимов Жасур (Абдураҳмонов Акмал), 74
1:3 - Убайдуллаев Жамолиддин (Саноев Алишер), 83
2:3 - Абдураҳмонов Акмал, 84

СЎҒДИЁНА: Усмонов Дониёржон (Спиридонов Михаил, 14); Орифов Элёр; Ҳамидов Собир (Абдураҳмонов Акмал, 67); Рашидов Санжар; Ҳакимов Жасур; Музаффаров Музаффар; Қаҳҳоров Сардор; Раҳматов Сайдулло; Қосимов Бобур (Тошматов Муқимжон, 56); Бегимқулов Асилжон; Риҳсибоев Санжар.
БУХОРО: Қобулжонов Сардор; Неъматов Суҳроб (Пономарев Вячеслав, 71); Нарзуллаев Отабек; Омонов Бобиржон; Муродов Маъруфхон (Убайдуллаев Жамолиддин, 46); Шукуров Отабек; Мельзитдинов Руслан; Ибрагимов Азиз; Смоляченко Павел; Чипев Николай (Умуров Нозим, 90); Саноев Алишер.

Огоҳлантиришлар: Қаҳҳоров Сардор, 6; Смоляченко Павел, 10; Омонов Бобиржон, 55; Орифов Элёр, 64; Риҳсибоев Санжар, 70.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика