UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Бундеслига. Бугун "Боруссия Д" ва "Бавария" ўзаро тўқнаш келади (превью)  1 17:44Olamsport: Машҳур мураббий қотилликда айбланмоқда, «Хабиб Гетжига қарши жангда илк мағлубиятини қабул қилади»  0 17:39Карикатура: Адама Траорени "Ливерпуль"да кўрамизми?  0 17:18Дибала ва Пьянич "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этишди  2 16:55"Бетис" "Реал"дан Кубони ижарага олмоқчи  0 16:30"Севилья" Кальехонга қизиқмоқда  0 16:06"Ливерпуль" қизиқаётган "Арсенал" футболчиси клуби билан шартномани узайтиришга тайёр  1 15:40Сардор қайтади. Симеоне Габини ўзига ёрдамчи этиб тайинлайди  1 15:17"Милан" Кессьенинг нархини деярли 3 баробарга туширди  2 14:54Карикатура: Вернер ва Хаверц ҳам Йовичга ўхшаб Бундеслигадан ташқарида йўқолиб қолишмайдими?  5 14:30А Серия. 2021 йилда шартномаси якунига етадиган энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий жамоа  1 14:22ЎФА ПФЛ ўйинларининг намойиш ҳуқуқини сотишга қарор қилди  33 14:11Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар  1 13:54"Валенсия" "Интер" хавбеки учун 20 миллион евро таклиф қилди  0 13:30"Галатасарой" "Ливерпуль" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0

Бир ўйин тарихи. Абрамовнинг истеъфосига сабаб бўлган учрашув ёхуд Нишимуранинг ҳурмача қилиқлари Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Абрамовнинг истеъфосига сабаб бўлган учрашув ёхуд Нишимуранинг ҳурмача қилиқлари

Оралиқда юзага келган танаффус туфайли бир ўйин тарихи лойиҳаси орқали терма жамоамизнинг тарихдаги ўйинларини эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.

ЖЧ–2014 саралаш раундининг иккинчи босқчида Японияни иккинчи таркиб билан сафарда мағлуб этган терма жамоамиздан қолган кучли жамоалардан ҳам очко олишига умид қилса бўларди. Бунга ишқибозлар астойдил ишонардилар. Аммо, булар бизнинг ҳал қилувчи босқич олдидан ғалабага чорловчи фикрларимиз эди холос.

Вадим Абрамов шогирдларини олдинда яна бир жиддий синов кутарди. Якуний саралаш баҳсларидан олдин ташланган қуръа бизга Эрон, Жанубий Корея, Қатар, Ливан каби жиддий рақибларни тақдим қилди. Мундиалга йўл олиш учун эса кураш янада қизғин кечишини тахмин қилиш мумкин эди. Айни пайтга келиб терма жамоа аъзолари юқори спорт формасига кириб бўлган, ўзаро тушуниш яхши даражага келганди. Қатардаги Осиё кубогидан сўнг жамоа янада жипслашди, шаклланди. Аввалги босқичда 2010 йилги мундиал қатнашчиси КХДР икки бор таслим этилган, кун чиқар юрт вакилларидан икки учрашувда ҳам очко олишга эришилганди. Шунинг учун биринчи турдан ўрин олган Эрон билан ўйиндан олдин имкониятларимиз баландек кўринди.


Аммо, форслар ҳам португалиялик мураббий Карлос Кейруш қўл остида аввалгига қараганда бир мунча кучайганди. 2012 йил 3 июль куни Эрон пойтахтимиздаги “Жар” стадионида меҳмон бўлди. Мазкур беллашувни бошқариш учун ОФК ҳакамлар қўмитаси Юичи Нишимурани тайинлади. Япониялик рефери 2011 йилги Осиё Кубоги очилиш ўйинида Қатар - Ўзбекистон баҳсида ҳам ишлаганди.

Таркибимиздаги айрим етакчи футболчилар шу куни бизга ёрдам бера олишмасди. Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Ислом Тўхтахўжаев, Вагиз Галиулин ва Шавкат Муллажонов каби футболчилар ОФК томонидан дисквалификация қилинган эди. Сардорлик боғичи Одил Аҳмедовга ишониб топширилди.


Дастлабки дақиқалардан бошлаб терма жамоамиз устунликни қўлига олишга интилди. Айниқса, учрашувнинг биринчи ярмида жуда яхши ўйин намойиш қилишганини айтиб ўтиш жоиз. Кетма-кет ҳужумлар уюштирилди. Гол урса бўладиган вазиятлар юзага келди. Хатто, ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов томонидан берилган кучли зарбадан сўнг тўп рақиб дарвоза чизиғини кесиб ўтганди. Бироқ, ҳакам Нишимура ва унинг ёрдамчилари ҳаққоний голни ҳисобга олишмади. Шунингдек, яна бир вазиятда эронликлар жарима майдончаси ичида тўпни қўл билан ўйнади. Лекин, ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилиш ўрнига нотўғри қарор чиқарди.


Дуранг билан тугаши кутилаётган баҳснинг сўнги дақиқаларида Станислав Андреев қанотидан тезлик билан олдинга ўтган Эрон ўйинчилари тўпни Муҳаммадризо Халатборига узатади. Захирадан майдонга тушган футболчи Нестеров дарвозасини ишғол қилади - 0:1. Натижа адолатсиз эди. Боз устига ҳакамнинг ҳурмача қилиқлари ўйинга таъсирини ўтказмасдан қолмади. Ўзбекистон футбол Федерацияси раҳбарлари шу куниёқ бош мураббий Вадим Абрамовни ишдан олишади. Шошилинч қарор чиқарган мутасаддилар бўшаб қолган лавозимга Миржалол Қосимовни тайинлашади. Истеъфодан сўнг айрим футболчилар Мираброр Усмоновга Абрамовни бўшатмаслик ҳақида мурожаат қилишади. Тоқати тоқ бўлган мутасаддилар ҳеч нимани инобатга олишмайди. Аслида Абрамовнинг истеъфосига олимпия терма жамоаси билан БААдан учралган аламли мағлубият замин яратганди. Чунки, унда ғалаба ёки дуранг Олимпиадага бориш учун етарли бўларди. Лекин, 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб 2:3 натижасида мағлуб бўлгандик. Эрондан қабул қилиб олинган мағлубият эса якунда барчасига нуқта қўяди.



ЖЧ – 2014 саралаш. “А” гуруҳ 1-тур.
03.06.2012. “ЖАР” стадиони. 9000 томошабин.
Ўзбекистон – Эрон. 0:1
Ҳакам:
Юичи Нишимура(Япония)
Гол: Муҳаммадризо Халатбори 90+3
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Ислом Иномов, Анзур Исмоилов, Одил Аҳмедов, Станислав Андреев, Темур Кападзе, Азиз Ҳайдаров, Виктор Карпенко (Марат Бикмаев, 52), Жасур Ҳасанов (Лутфулла Тўраев, 68), Жасур Ҳасанов (Улуғбек Бақоев, 87), Александр Гейнрих.




Рейтинг: +1   

Фикрлар

+5   
28 мар 19:21:39
UZBEKISTAN 2019.
City_boy_RamoSss фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
90 daqiqa ximoyaga tiqib qoygandik Eronni. agar Abramovni ketmaganda edi biza chiqardu
Ўша ўйин мен учун Ўзбекистон терма жамоасининг тарихидаги энг яхши ўйинлардан бири эди.Терма жамоамиз ҳеч қачон Эронни бу даражада ғажимаган эди,лекин афсус хисоб бошқача бўлган эди.
+5   
28 мар 19:18:04
UZBEKISTAN 2019.
Sirojiddin nur фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xaqiqatdan Abramov usha paytlar rosa xurmacha qiliqlar qilib asabni buzardi. Olimpiyada yullanmasi uchun bulgan 2 ta muxum uyinlar Iroq va BAA ga qarshi uyinlardagi durrang va maĝlubiyatlar xammani xafsalasini pir qilgandi .
Айбдорларни тепароқдан қидиринг оғайни,Абрамов топшириқни бажарган.
+5   
28 мар 16:57:43
City_boy_RamoSss
90 daqiqa ximoyaga tiqib qoygandik Eronni. agar Abramovni ketmaganda edi biza chiqardu
+4   
28 мар 20:01:48
SAF_Legenda
City_boy_RamoSss фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
90 daqiqa ximoyaga tiqib qoygandik Eronni. agar Abramovni ketmaganda edi biza chiqardu
Яна камига 90 дакика химояга деярли иккинчи Таркиб Билан тикиб куйганмиз. Афсуски хакам уша УЗБни маглуб этган. Ливан Билан иккинчи турдаги уйинда маглуб булгани учун Косимов хамиша мен учун мураббий сифатида кора руйхатда...
+4   
28 мар 19:58:52
SAF_Legenda
Эрнесто Че гевара фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Аслида Озодида хакамлар карзини узишган Эрон тоза голини хисоблашмаган
Яшанг !!! Хакикатни тан оладиган мард Инсон хам боракан. Ман неча бора шуни такидлайман. Эронни Косимов эмас хакамлар Ютиб берган деб. Абрамовнинг кетишига келсак Хар кандай ишдан кейин жавоб берадиган одам булиши керак. БАА Билан уйин олдиндан малум Эди араблар ютиши... Бекордан бекорга араб шайхлари уйинни куришга келишмаганди. Улар биринчи тайм тугамасидан олдин юзлари буришиб чикиб кетишган. Иккинчи тайм бошида эса худдики ютаётгандек кириб келишган... Хаммаси 15 дакика ичида хал килиб булинган... Русчасига этганда Абрамов КОЗЕЛ ОТПУЩЕНИЯ вазифасини утаган уша бахсдан кейин...
+4   
28 мар 19:37:10
شرزاد
СА дагилар нега тан омаяпсанлар Абрамов жамоаси Эрон ни эзиб йук киб ташашган хафсалани пир килдимуш адашишган термадан олиб ошанда.
+4   
28 мар 17:15:26
Анвар Рахимов
Лутфилло Тўраев, Станислав Андреев, Жасур Ҳасанов, Марат Бикмаевлар нима қилиб юрганини ўзиям билмаса керак ўша ўйинда.
+4   
28 мар 15:43:57
O'zbekchasiga
So'nggi daqiqalarda alamli gollarni o'tkazish bo'yicha bizga teng keladigan yoq.
+4   
28 мар 15:23:16
Эрнесто Че гевара
Аслида Озодида хакамлар карзини узишган Эрон тоза голини хисоблашмаган
+3   
28 мар 16:06:13
Uzbek_86
Япониялик хакам хато килган, бу тугри, буни хамма курган. Минг афсус ушанда аламли маглубиятга учраганмиз. Админ ва журналистларимизга койил коласан, чет эллик хакамлар хато килса ёки адашса купиртириб ёзиб ташлашади, лекин узимизнинг хакамларнинг бирорта хатосини ёзомисанларку. Бунака вакт биззи журналистларимиззи кузи кур кулоги гаранг булиб колади. Инсон доимо халол ва мард булиши керак!
+3   
28 мар 16:06:13
Uzbek_86
Япониялик хакам хато килган, бу тугри, буни хамма курган. Минг афсус ушанда аламли маглубиятга учраганмиз. Админ ва журналистларимизга койил коласан, чет эллик хакамлар хато килса ёки адашса купиртириб ёзиб ташлашади, лекин узимизнинг хакамларнинг бирорта хатосини ёзомисанларку. Бунака вакт биззи журналистларимиззи кузи кур кулоги гаранг булиб колади. Инсон доимо халол ва мард булиши керак!
+1   
28 мар 15:46:21
Davronbek Beshariq
Мухими натижа, кейинги мухим бахсларда МТЖ га омад...
+1   
28 мар 15:19:47
sayfi
Utgan ishga salovat.Oxiri baxayir busin
   
29 мар 00:03:37
FC ARSENAL •FC BARCELONA •AC MILAN
Бизни термани уйинига япон судялар тайинланса юрак ховучлаб утирамиз. Афсус супер90 дакикалик уйинни Нишимура бошчилигидаги форслар «бошига етганди».Йошимицу Тошиданикини хазм киб улгурмагандик бумаса. Бахрайнга пеналтидан урилган голни хисобламади. ОФК «ёрдами» бн ягона голимизам йук буганди. Осиё футболига гап йук.
   
28 мар 23:50:28
FC ARSENAL •FC BARCELONA •AC MILAN
Б
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг