UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  3 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  12 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  25

Бир ўйин тарихи. 2011 йилги Қатар - Ўзбекистон учрашувини ёдга оламиз Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. 2011 йилги Қатар - Ўзбекистон учрашувини ёдга оламиз

Бугун, 12 январь куни Қатар мамлакатида Осиё кубоги баҳслари старт олади.

Бундан 13 йил муқаддам айнан Қатарда Осиё кубоги ўтказилган ва очилиш ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси мезбонга қарши майдонга тушганди. 2011 йил Қатардаги Осиё Кубоги биринчи учрашувини ёдга олишга қарор қилдик.

Маълумки, миллий жамоамиз ушбу турнирда тарихдаги энг яхши натижани қўлга киритган. Вадим Абрамов шогирдлари биринчи қадамни турнирнинг очилиш ўйинида Қатар терма жамоасига қарши кечган беллашув билан бошлаган.

Мазкур учрашувдан олдин кўпчилик мезбонларни имкониятини юқори баҳолади. Қатар таркибида уругвайлик, испаниялик маҳаллийлаштирилган футболчилар анча вақтдан бери тўп тепарди. Фабио Сезар, Педро Мигел, Себастян Куинтана ва ҳоказо. Бош мураббий ўз даврида Сенегални мундиал сари етаклай олган Бруно Метсю эди. Франциялик мутахассис бунга қадар икки бор терма жамоамизга рўбарў келган. Аниқроғи, ЖЧ-2010 саралаш босқичида ҳам Қатарга устозлик қилган. Вадим Абрамов эса олимпия терма жамоасини Пекин 2008 Олимпиадасига саралашида бошқарган.

Унинг учун Осиё кубоги илк йирик расмий турнир саналарди. Ҳаяжон ва босим керагидан икки ҳисса кўпроқ юзага келганди. Боиси, ўйин очилиш мақомига эга, барчанинг нигоҳи майдонга қаратилган. Таркиб ва футболчиларнинг жойлашуви ноодатий тарзда бўлди. Ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов Анзур Исмоилов билан биргаликда марказий ҳимояга қўйилди. Виктор Карпенко, Саҳоб Жўраев қанотдан ўрин олди. Темур Кападзе, Азиз Ҳайдаров, таянч зонасида. Сервер Жепаров бошқарувчи жамоа сардори ролида Жасур Ҳасанов, Максим Шацких, Александр Гейнрих ҳужум учлигини ҳосил қилганди. Одил Аҳмедовни орқароққа қўйилиши сабабини Абрамов кейинчалик ўз интервьюларида биринчи пасни бера оладиган ҳимоячи йўқлиги билан изохлаганди. Ваҳоланки қайдномада Шавкат Муллажонов ҳам борлигини кўришимиз мумкин эди. Биринчи бўлимда икки жамоа ҳам очиқ футбол кўрсатишга уринди.

Бизникилардан Жасур Ҳасанов тезлик билан рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга қаратилган ҳаракатлари самара келтирмади. Гейнрихнинг ўзи бир нечта ҳавфли вазиятлар яратди. Ўйиннинг биринчи яримида устунлик терма жамоамиз томонида бўлди. Бироқ, бу устунлик ҳисобда акс этгани йўқ. Бўлим якунига етишига оз фурсат қолганда рақиб футболчиси Фабио Сезар амалга оширган жарима зарбасини голга айланишига дарвоза устуни ҳалал берди.

Иккинчи бўлим ҳам терма жамоамизнинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди. 59-дақиқада қанотдан уюштирилаётган ҳужум марказга кўчди. Карпенко тўпни очиқ турган Азиз Ҳайдаровга узатди, унинг ёнида турган Одил Аҳмедов тўпни қабул қилиб олиб чамаси 35 метрлардан Қосим Бурҳон қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди - 1:0. "Иштаҳа овқат пайти очилади" деганларидек, голдан руҳланган футболчиларимиз босимни оширишди. Захирадан майдонга тушган Санжар Турсунов рақиб жарима майдонига кириб иккинчи голни уриб рақибни чорасиз аҳволда қолдириши мумкин эди. 77-дақиқада қатарлик ҳимоячиларнинг йўл қўйган қўпол хатосини Сервер Жепаров кечириб ўтирмади ва барчасига нуқта қўйди - 2:0.

Қатар-Ўзбекистон 0:2
07.01.2011. Доха. "Халифа" стадиони. 37143 томошабин.
Бош ҳакам:
Юичи Нишимура (Япония)
Голлар: Одил Аҳмедов 59, Сервер Жепаров 77.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Одил Аҳмедов, Саҳоб Жўраев (Станислав Андреев 54), Виктор Карпенко, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Жасур Ҳасанов (Санжар Турсунов 66), Александр Гейнрих (Олим Навкаров, 66), Максим Шацких.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика