"Бинокор"нинг ёш футболчилари биринчилик ғолиби

Narzulla Saydullayev
16 фев 2021
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишлаб Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида футбол бўйича Хоразм вилояти очиқ биринчилиги ўтказилди.

Мусобақада 11 та жамоа иштирок этди. Дастлабки босқич уч гуруҳда давравий тизимда олиб борилди. Ўз навбатида гуруҳ ғолиблари – “Спартак”(Урганч шаҳри), “Бинокор”(СЎЕАИБЎСМ), “Гурлан” (Гурлан тумани) ҳамда иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган “Junior”(Урганч шаҳри) жамоалари ярим финал иштирокчисига айланди.

Ярим финалда “Бинокор” жамоаси “Гурлан”ни 4:0, “Спартак” дамоаси “Junior”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Натижада, финалда “Бинокор” (тренери Шоҳруҳ Яқубов) ва “Спартак” (тренери Маркс Қурамбоев) жамоалари рўпара келди. Қизиқарли кечган ўйинда “Бинокор”нинг ёш футболчилари 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, очиқ биринчилик ғолиби бўлишди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор ёш “чарм тўп” усталари ташкилотчилар томонидан тақдирланишди.



Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia