UZ

Сўнгги янгиликлар

19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  1 18:51Эрон чемпионати. "Трактор" ўз уйида "Малаван" билан муроса кўчасини танлади, Ҳамробеков 71 дақиқа ўйнади  0 18:20Мундиал тарихи. Қуръа ташлаган 5 ёшли болакай, иримчи дарвозабон ва ялангоёқ тўпурар, шортиги тушиб кетган Меацца ҳамда пойабзал қутисида сақланган кубок ҳақида ҳикоя қиламиз  0 17:55Кварацхелия — Грузияда бешинчи бор йилнинг энг яхши футболчиси  1 17:29Расман: "Қўқон-1912" "Бухоро" ҳужумчиси трансферини эълон қилди  12 16:57Салоҳ учун эҳтимолий клублар маълум: "Ливерпуль" юлдузи Африка Кубогидан кейин қаерга йўл олади?  1 16:25"Барселона"да навбатдаги можаро: клуб президенти фирибгарликда гумонланмоқда  19 15:58"Локомотив" футболчиси "Бухоро"га йўл олди  3 15:29Рамос таклифларни кўриб чиқишга тайёр бўлган Европа лигалари аниқ бўлди  2 15:00Орзулар рўёби: Ўзбекистон футболининг тарихий йилидаги муҳим воқеалар  4 14:33ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди  15 14:12Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!  23 13:52Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!  34 13:30Кроос ЖЧ-2026 форматига қарши чиқди: "5:0 ёки 6:0 ҳисобидаги ғалабаларни эмас, сифатли ўйинларни кўришни истайман"  10 13:05Йилнинг охирги ўйинлари TVCOM'да  1

Биласизми? Суперлигада гол урмаган фақат "Нефтчи" қолди Янгиликлар

Биласизми? Суперлигада гол урмаган фақат "Нефтчи" қолди

Бугун Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган сўнгги учта учрашув бўлиб ўтади.

"Қўқон-1912" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилса, амалдаги чемпион "Локомотив" Олмалиқда АГМК меҳмони бўлади. Яна бир учрашув Тошкентда "Пахтакор" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасида кечади.

4-тур баҳслари давом этаётган бир пайтда Суперлигада гол урмаган биргина жамоа "Нефтчи" қолди. Фарғоналикларда тўплар нисбати 0-1 бўлиб турибди. "Нефтчи" бунгача ўз майдонида "Насаф", сафарда "Сўғдиёна" билан 0:0 ўйнади. "Бунёдкор" билан кечган баҳсда эса 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Бугун Фарғона шаҳрининг бош жамоаси Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлади. Бир пайтлар мазкур жамоалар ўртасидаги тўйнашувлар  "ўзбек класикоси" деб юритиларди. Аммо охирги йилларга келиб айниқса "Нефтчи" ўз мавқеини бой бериши натижасида "класико"дан асар ҳам қолмади.

"Нефтчи" бугун голсиз сериясига барҳам бера оладими-йўқми, буни "Пахтакор" стадионида кечадиган беллашув давомида билиб оламиз. Ўйин 20:00да бошланади. Ҳозирча Суперлигада энг кўп тўп киритган жамоалар "Бунёдкор" ва "Насаф" ва "Бухоро" бўлиб туришибди. Ҳар учала клуб ҳисобида 6тадан гол бор.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика