Биласизми? "Қўқон-1912" 6 йилдан бери Тошкентда "Локо"га мағлуб бўлгани йўқ

Sherzod Nurmatov
14 сен 2023
"Қўқон-1912" жамоаси 6 йилдан бери "Локомотив" майдонида мағлубиятга учрамасдан келмоқда.

Бундай воқеа охирги бор 2017 йилги мавсумда содир бўлган. 

Ўшанда "темирйўлчилар" сафида Марат Бикмаев ҳамда Санжар Шоаҳмедов тўп киритган, меҳмонлар ҳимоячиси Акмал Холмуродов автогол муаллифига айланган ва ўйин 3:0 ҳисобида якун топган эди.

Маълумот учун, жамоалар ўртасидаги навбатдаги учрашув бугун "Локомотив" стадионида соат 18:30 да старт олади. "Локомотив" 33 очко билан 2-ўринни, "Қўқон-1912" эса 32 очко билан 3-ўринни банд этиб турибди. 



Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: pfl.uz