UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  1 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1

Биласизми? "Локомотив" ўз майдонидаги 42та мағлубиятсиз ўйиндан сўнг яна "Пахтакор"га мағлуб бўлди Янгиликлар

Биласизми? "Локомотив" ўз майдонидаги 42та мағлубиятсиз ўйиндан сўнг яна "Пахтакор"га мағлуб бўлди

Кеча олий лиганинг 22-туридан ўрин олган баҳсда "Пахтакор" ТТЗда "Локомотив"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Статистикага эътибор берадиган бўлсак, "Локомотив" сўнгги бор 2014 йил олий лиганинг 20-турида ўз майдонида ютқазган экан. Ўшанда ҳам "темирйўлчилар"ни "Пахтакор" ютиб кетган. Ўйиндаги ҳисоб "Пахтакор" фойдасига 3:1 бўлганди. 

Ўша йили "Локомотив" "Пахтакор"дан кейин яна иккита учрашувни ўз майдонида ўтказиб, "Динамо" ва "Нефтчи"дан устун келган. 2015 йил "Локо" ўз майдонида ютқазмаган - 13 ғалаба, икки дуранг. 2016 йилги чемпионатда ҳам худди шундай натижа бўлган, яна 13 ғалаба ва икки дуранг. 

Бу мавсум эса "Локомотив" бунгача 10та учрашувни ўз майдонида ўтказиб, шундан тўққизтасида ғалабага эришиб, бир бор дуранг ўйнаганди. Уйдаги 11-ўйин "Локо" учун омадсиз якунланди, жамоа ашаддий рақиби "Пахтакор"га имкониятни бой бериб қўйди. 

Рақамларни умумий ҳисобда ҳисоблайдиган бўлсак, "Локомотив" 2014 йил ўз уйида "Пахтакор"га имкониятни бой берганидан бери олий лигада кетма-кет 42та учрашувдан бери ютқазмай келаётганди. Буни қарангки, "темирйўлчилар"нинг мағлубиятсиз сериясига яна "Пахтакор" чек қўйди.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика