Биласизми? "Интер" Коко туфайли Кларенс Зеедорфдан воз кечиб юборган

2002 йилнинг 5 май санаси. "Интер" Римда "Лацио" билан куч синашмоқда.

Миланликлар ғалаба қозонса, чемпионлик масаласи ҳал эди. Бироқ "Нерадзуррилар" ҳимоячиси Братислав Грешконинг қўпол хатоси баҳс тақдирини ўзгартириб юборди (4:2) ва "Интер" 3-поғонага тушиб кетишини таъминлади. Мазкур ўйиндан кейин жамоа раҳбарияти словакиялик ҳимоячидан зудлик билан воз кечиш кераклигини тушунди ва унинг ўрнини "Милан" аъзоси Франческо Коко билан тўлдиришга қарор қилди. Бунинг учун "Интер" Зеедорфдан воз кечишга ҳам рози бўлди. Маълумот учун, Кларенс бу пайтда 26 ёшда эди. У аллақачон "Аякс" ва "Реал" билан Чемпионлар Лигасини ютган, "Интер" ва Нидерландия терма жамоаси етакчиси эди. Зеедорф "Милан"да 10 йил тўп тепди ва афсонага айланди. Коко эса 5 йилни "Интер" заҳирасида ўтказди (жароҳатлар унга ҳалал берди) ва 30 ёшида фаолиятини якунлади.


Манба: championat.asia