Биласизми? АГМК кетма-кет 6та ўйиндан бери сафарда юта олмаяпти
02 окт 2021 22:18
Янгиликлар
Биласизми? АГМК кетма-кет 6та ўйиндан бери сафарда юта олмаяпти
Бугун бўлиб ўтган "Бунёдкор" - АГМК учрашуви 1:1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.
Турнир жадвалида 3-ўринда бораётган АГМК бугун сафарда 11-учрашувини ўтказди. Миржалол Қосимов шогирдлари шу пайтгача сафар ўйинларида 3 бор ғалаба қозониб, 6 дуранг қайд этган ҳолда 2 марта мағлуб бўлишган. Сафар баҳсларида тўплар нисбати 9-8.
Бугунги беллашувни қўшиб ҳисоблаганда АГМКнинг сафардаги ғалабасиз серияси 6тага етди. Бу жамоа охирги марта 11-турда "Андижон"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб қайтганди. Шундан бери олмалиқликлар сафарда 6 ўйинда майдонга тушиб, 5 дуранг ва бир мағлубият қайд этишди.
АГМК "Андижон"ни мағлуб этиб қайтганидан сўнг "Сўғдиёна" (0:0), "Локомотив" (1:1), "Пахтакор" (1:0), "Навбаҳор" (0:0), "Қизилқум" (0:0) ва "Бунёдкор" (1:1) жамоаларига қарши баҳс олиб борди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар