«Бейцзин Гуан» Думбияга йилига 4 миллион евро бермоқчи

Narzulla Saydullayev
25 дек 2015
«Рома»га тегишли бўлган айни пайтда ЦСКАда ўйнаётган Сейду Думбия фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.

«Бейцзин Гуан» клуби 27 ҳужумчига йилига 4 миллион евро беришга тайёр. Бугун футболчи Москва клуби раҳбарларига Хитой клубининг таклифини қабул қилмоқчи эканини маълум қилган. «Рома» Думбия учун 10 миллион евро олиши мумкин, деб хабар бермоқда CalcioMercato.com.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: CalcioMercato.com