UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  2 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 6-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг яхши дарвозабони – Азизхон Исақов ("Қўқон-1912")

Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" 6-турни сафарда "Қизилқум"га қарши ўтказди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйин давомида қўқонликлар посбони Азизхон Исақов 9 марта жамоасини голлардан қутқариб қолди. Гарчи жамоаси мағлубиятга учраган бўлса-да, Исақов қўлидан келган барча ишни қилди. Ўтказилган голда ҳам унинг айби деярли йўқ. Шу тариқа, Исақов 6-турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг яхши мураббийи – Педру Морейра ("Пахтакор")

"Пахтакор" 6-турда Фарғонада "Нефтчи" клубига қарши ўйнади ва йирик ғалабага эришди - 4:0. Ўша ўйиндан кейинги матбуот анжуманида гапни қисқа қилган Морейра каби биз ҳам кўп чўзиб ўтирмаймиз: Педру Морейра 6-турнинг энг яхши мураббийи.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг яхши футболчиси – Умар Адҳамзода ("Пахтакор")

"Пахтакор"нинг Фарғонадаги йирик ғалабасида қанот футболчиси Умар Адҳамзоданинг ҳиссаси катта бўлди. У иккита гол урди ва Риаскоснинг голида бевосита қатнашди. Марказий ўйин тақдирини ҳал қилган Умар Адҳамзода 6-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Люпчо Дориев ("Сўғдиёна")

Ўзи хунук гол уришни билмайдиган "Сўғдиёна" легионери Люпчо Дориев 6-турда ОКМКга қарши баҳсда иккита тўп киритди. Унинг биринчи голи анчайин чиройли чиқди. Футболчи ён чизиқ ёнида тўпни эгаллаб жарима майдонига яқинлашиб кучли зарба билан гол урди. Люпчо Дориев томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.




"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари        

Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари        

"Машъал"дан икки футболчи, "Бунёдкор" ҳужумчиси ва 62 ёшли мураббий — Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари        

Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари        

"Қўқон-1912" посбони, тарихий ғалабага эришган мураббий, бурчакдан гол урган футболчи ва словениялик легионер — Суперлигада 5-турнинг энг яхшилари        

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика