"Манчестер Сити" ва Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бернарду Силва "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бир куни Криштиану фаолиятини якунлайди. Бу қайғули кун бўлади. У алмаштириб бўлмас ўйинчи. Аммо Португалияда жуда кучли авлод бор ва жамоа яхши юришни давом эттириши учун ҳамма нарсага эга", - дейди Силва.