UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30"Челси" яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Марескани истеъфога чиқариши мумкин  0 21:56Роберто Ди Маттео мураббийлик фаолияти тиклаш ҳақидаги саволга жавоб берди  0 21:31Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди  7 20:55"Барселона" гол уриш бўйича рекорд ўрнатди  0 20:39Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги финалида ўйнаши мумкин  0 19:49"Реал" марокашлик футболчиси билан 2030 йилгача бўлган битим имзолайди  2 19:35"Олимпик" ўйинчиларига маошининг ярмидан воз кечиш таклиф қилинмоқда  5 18:49Мбаппе жароҳат олди  7 18:37Жейми Каррагер: "Жезус Дьокерешдан яхшироқ, бу факт"  3 17:51Орлов замонавий шарҳловчилар ҳақида: "Нотўғри урғулар қулоққа ғалати эшитилади. Баъзида ўйиндан жуда катта чалғишлар бўлади. Эфирда кераксиз сўзлар кўп бўлмаслиги керак"  6 17:24"Арсенал"га қарши баҳсдан сўнг Эмери нега Артетанинг қўлини сиқиб қўймади?  6 17:18Роберто Карлос юрагидаги муаммолар сабаб операция қилинди  1 16:24Бразилия клубига 3 та трансфер ойнасига тақиқ қўйилди  0 15:40FIFA The Best мукофоти тугатилмоқда: 2026 йилдан янги давр бошланади  12 15:08Лука Модрич: "Месси ёки Роналду" саволи менга ёқмайди"  4

Бернарду Силва журналист туфайли АПЛ чемпионлиги ҳақидаги фикрини ўзгартирди Янгиликлар

Бернарду Силва журналист туфайли АПЛ чемпионлиги ҳақидаги фикрини ўзгартирди

Англия Премьер-лигаси доирасида "Арсенал"га қарши ўйиндан сўнг "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва SkySports мухбирига интервью берди.

Учрашув давомида бир неча хавфли вазиятлар яратганига қарамай, Пеп Гвардиола шогирдлари бир очко билан кифоланишди. "Ливерпуль" эса "Брайтон"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, пешқадамга айланди.

Айни дамда "Сити" "Ливерпул"дан уч, "Арсенал"дан эса бир очко ортда қолган ҳолда турнир жадвалининг учинчи поғонасида бормоқда.

"Канонирлар"га қарши баҳсдан сўнг "шаҳарликлар" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Португалиялик футболчи "Энди рақибларимизни очко йўқотишини кутишга мажбурмиз. Бироқ ҳали кўп нарса ўзгариши мумкин, чунки олдинда етти ўйин бор..." деди.

Мухбир эса "Ҳали тўққизта ўйин бор" дея унинг хатосини тузатди.

Силва эса "Йўғ-эй, тўққизтами? Унда бизга яхши экан. Биз чемпионлик учун курашга қайтдик", дея ҳазиллашди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика