"Манчестер Сити" Бернарду Силвани сотишга тайёр
03 июн 2021 15:01
Янгиликлар
"Манчестер Сити" Бернарду Силвани сотишга тайёр
Ярим ҳимоячи Бернарду Силва ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин.
Англия чемпиони раҳбарияти португалияликнинг сотувидан тушган пулларни янги юлдуз ҳужумчи харид қилишга сарфламоқчи.
Олдинроқ, "шаҳарликлар" Серхио Агуэро билан хайрлашишган эди. Футболчи эркин агент мақомида клубни тарк этди ва "Барса" сафига бориб қўшилди.
Бернарду 2017 йилдан бери "Манчестер Сити" таркибида ўйнайди. Унинг шартномаси 2024/25 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар