

Маълумотларга кўра, "кулоллар" бош мураббийи Марк Хьюз клуб раҳбариятидан 22 ёшли ҳужумчига эътибор беришни сўради. "Сток" Бераино учун 30 млн. евродан кўпроқ тўлаши кутилмоқда ва бу клуб учун рекорд маблағ бўлиши мумкин. Айни дамда клубнинг энг катта хариди Шердан Шакири (16 млн. евро) ҳисобланади.
Ёзда Бераино "Тоттенхэм"га ўтишга яқин эди, аммо футболчи ўз клуби раҳбариятини танқид қилганидан сўнг, ушбу трансфер амалга ошмай қолди.



