UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Клопп Серхио Рамос ҳақида: "Жамоамда бундай футболчилар бўлганида уларни тезроқ кетказишга уринардим"  1 14:52"Локомотив" - "Насаф". Асосий таркиблар маълум  7 14:35Анчелотти "Реал"га Жаҳон чемпионини олиб келмоқчи  2 14:15Муҳаммадали Ўринбоев: “Пахтакор” истеъдодлар “уяси”  1 13:53Мюллер Месси билан бир клубда ўйнаши мумкин  0 13:35"Челси"га Уче керак  4 13:16Карикатура: Ван Нистелрой тен Хаг уддалай олмаган ишни эплади  1 12:55Аморим "Манчестер Юнайтед"га "Реал"дан икки футболчини олиб келмоқчи  5 12:37"Милан" бош мураббийсиз қолиши мумкин  2 12:15Суперлига. 23-турни ўтказиб юборадиган футболчи ва мураббийлар   0 11:50U-20 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум. Ўзбекистон 1-саватчада бўлади  8 11:29Дидье Дрогба: "Анри "Олтин тўп"га лойиқ эди"  6 11:18"Насаф" таркибида кимлар олдин Ўзбекистон чемпиони бўлмаган?   12 10:46АПЛ грандлари Муcиалага қизиқиш билдирмоқда  1 10:02Хаби Алонсонинг келажаги маълум  11

Бенземадан интервью олиш орзум ўлдирилди ёхуд ОКМК - "Ал-Иттиҳод" учрашуви қандай тартибсизликка айланиб кетди? Янгиликлар

Бенземадан интервью олиш орзум ўлдирилди ёхуд ОКМК - "Ал-Иттиҳод" учрашуви қандай тартибсизликка айланиб кетди?

Теглар :  ОКМКАл-Иттиҳод
Нима учун одамлар спорт журналистикасини танлайди?

Бошқалар ҳақида билмайман, лекин мен бу соҳада бўлишни орзу қилардим. Мен профессионал футболчи бўла олмадим, лекин ҳеч бўлмаганда уларнинг олдида бўлишни истадим. Иложи бўлса, буюк футболчилардан интервью олишни хоҳлардим.

Кеча менда шундай имконият бор эди. Карим Бенземадан интервью олиш учун ОКМК - "Ал-Иттиҳод" ўйини учун Олмалиқга бордим. Ҳатто саволларни ҳам француз тилида тайёрлаб қўйдим: бир пайтлар мен француз тилини ўрганганман ва уни озгина биламан (тан олиш керак, менинг қиз ўртоғим ҳам саволларни тўғри ёзишимга ёрдам берди – у француз тили ўқитувчиси).

Аммо муаммолар стадионга киришдан бошланди. Биринчи хавфсизлик ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари биз журналистларни ичкарига киритишни исташмади. ОФК томонидан берилган аккредитацияларимиз уларга ёқмади. Улар: “Муҳр қаерда?” деб сўрашди.

Ҳеч қандай муҳр бўлмаслиги керак, лекин афтидан, ҳеч ким уларни бу ҳақда огоҳлантирмаган. Ушбу аккредитация билан Championat.Asia журналистларига Эрон, Саудия Арабистони ва БААда рухсат берилган, бироқ Ўзбекистондаги ўйинга киритишини исташмади. 10 дақиқадан сўнг, биз ниҳоят стадион ичига кириб олдик, лекин бу ерда бизни навбатдаги сюрприз кутиб турганди: ОАВ ўтирадиган жойда ОАВга алоқаси бўлмаган одамлар билан тўла эканлиги. Баъзи ҳамкасбларим ўриндиқлар банд бўлгани учун ўйинни тикка туриб томоша қилишга мажбур бўлди. 

Учрашувнинг ўзидан эса одам мазза қилди. ОКМК яхши ўйнади ва маҳаллий томошабинлар Бензема ва Фабинёни кўришди. Албатта, мен ҳам шундай даражадаги юлдузларни жонли кўрганимдан хурсанд бўлдим. Шу жойида яна Олмалиқдаги ҳолатни танқид қилишга мажбур бўламан.

Якуний ҳуштак. “Championat.Asia”даги ҳамкасбларим ва журналистлар “Ал-Иттиҳод” футболчиларидан интервью олиш умидида микс зонага йўл олдик. Балки Бенземадан ҳам интервью олармиз? Саволларни француз тилида тайёрлаганим бежиз эмас.

Учрашув ташкилотчиларидан бири бошқача фикрда эди. У бизни микс зонадан чиқариб юборди, биз у ерда бўлишга ҳақимиз йўқ экан. Қизиға ОАВ микс зонада бўлиши мумкин эмас. Бизга мумкин эмас, бироқ яна ўша бошқаларга у ерда туришга ва юлдузлар билан суратга тушиш мумкин экан. Биз бошқа йўл орқали микс зонага тушишга ҳаракат қилдик, бироқ у ердаги стадион ходимлари у ерда катта лавозимдаги инсонлар борлигини ва бизни у ерга қўйиб юбора олмаслигини маълум қилди.

ОК, тушундим. Биз биринчи кириш жойига - ўйин ташкилотчиси бизни ҳайдаб юборган жойга боришга қарор қилдик. Бироқ энди у ернин эшиги ёпиқ эди. Шундан сўнг бизни трибуна остидаги хонадан, кейин эса стадиондан ҳайдаб чиқаришди.

Нега футбол сайтининг журналисти ОАВ учун ажратилган жойда бегоналар сабабли ўйини тикка турган ҳолда кўриши керак? Нега журналист ўзи бўлиш ҳуқуқига эга бўлган жойга бориб, футболчига тайёр саволларини бера олмайди? Нега ўйинни ташкил қилиш учун маъсул шахслар ким ва қаерга киришини билишмайди? Нега ўйин аввалида комиссарлар томонидан стадион ишчилари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига тушунтириш беришмайди? Нега, охир-оқибат, менинг орзуим ўлдирилганини қабул қилишим керак?

Бу саволларнинг барчасини ўйиндан сўнг, унинг рақамини топиб, учрашув ташкилотчисига бердим. У ушбу саволларимнинг ҳеч бирига жавоб бера олмади ва айбни бошқаларга юклаб қўйишни бошлади.



Бу менинг Карим Бенземадан интервью олишим учун биринчи ва охирги имкониятим эди. Энг ачинарлиси бу менинг айбим билан содир бўлмагани бўлди. 

П.С. Ўйиндан кейин трибунада қандай тартибсизликлар содир бўлганини тушуниш учун ушбу видеони томоша қилинг.  https://t.me/championatasia/151625

Николай Егоричев

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика