Бензема "Реал"нинг навбатдаги ўйинини ўтказиб юборади
07 ноя 2022 16:54
Янгиликлар
Бензема "Реал"нинг навбатдаги ўйинини ўтказиб юборади
Ҳужумчи Карим Бензема Испания Ла Лигасининг 13-туридан ўрин олган "Райо Вальекано"га қарши ўйинида "Реал"га ёрдам бермайди.
Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти журналистларга берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Бензема бутунлай тузалмагунча ўйнамайди. Биз ҳамма нарса яхши деб ўйлагандик, аммо ундай эмаслиги маълум бўлди. Шу боис у бўлажак ўйинда аниқ таркибда бўлмайди", – деди италиялик мутахассис.
"Райо Вальекано" – "Реал" учрашуви бугун Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади. Ғалаба қозонилган тақдирда Анчелотти шогирдлари Ла Лигада яна биринчи ўринга қайтишади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар