⚡️ Бензема “Олтин тўп”ни қўлга киритган 5-француз ва саккизинчи “Реал” футболчиси
18 окт 2022 08:10
Янгиликлар
⚡️ Бензема “Олтин тўп”ни қўлга киритган 5-француз ва саккизинчи “Реал” футболчиси
2022 йил якунларига кўра, Карим Бензема “Олтин тўп”га лойиқ кўрилди.
У мазкур совринни қўлга киритган бешинчи франциялик футболчига айланди. Олдинроқ, Раймон Копа (1958), Мишель Платини (1983, 1984, 1985), Жан-Пьер Папен (1991), Зинедин Зидан (1998) ушбу соврин эгасига айланган.
Шунингдек, 34 ёшли ҳужумчи “France Football” талқини бўйича йил футболчисига айланган “Реал”нинг саккизинчи ўйинчиси сифатида қайд этилди. Аввалроқ, Альфредо Ди Стефано (1957, 1959), Раймон Копа (1958), Луиш Фигу (2000), Роналдо (2002), Фабио Каннаваро (2006), Криштиану Роналду (2013, 2014, 2016, 2017) ҳамда Лука Модрич (2018) мазкур номга эришганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар