Бентеке жамоаси билан шартномасини узайтирди

У “бургутлар” сафида қоладиган бўлди.

28 ёшли ҳужумчи Кристиан Бентеке “Кристал Пэлас” билан шартномасини 2021 йил ёзига қадар узайтирди. Бу ҳақда жамоа расмий сайтида маълум қилинди.

Футболчи 2016 йилдан бери “Пэлас” шарафини ҳимоя қилиб келади.

У жорий мавсум АПЛда 7 та ўйин ўтказиб, битта ҳам гол урмади.


Манба: “Кристал Пэлас” расмий сайти