Бенитес: "Наполи" ЕЧЛда ҳам зафар қуча олади"

Omonjon To`xtamirzayev
20 фев 2023
"Наполи" собиқ бош мураббийи Рафаэль Бенитес неаполликларнинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

"Одамлар Чемпионлар Лигаси фаворитлари ҳақида гапирганда доим бир хил жамоаларни тилга олишади: "Реал", "Манчестер Сити" ва х.к.з. Менимча "Наполи"да Европа миқёсида ҳам чемпион бўлиш учун барча имкониятлари бор. Уларнинг йўқотадиган нарсаси йўқ, ортиқча босим ҳам йўқ. Чемпионатда катта фарқ билан етакчилик қилмоқда. Ҳозирги вазиятда жамоа ЕЧЛда ҳам анча узоққа бориши мумкин. Мен "Наполи" Чемпионлар Лигасини ютиши деярли аниқ демаяпман, аммо чинакамига яхши имконият мавжуд", — дея Бенитеса сўзларидан иқтибос келтиради "La Gazzetta dello Sport".


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport