"Бенфика" Украина терма жамоаси форварди учун бўлган курашда ғолиб бўлди

Alisher
31 июл 2021, 15:07
"Гент" ҳужумчиси Роман Яремчук фаолиятини Лиссабоннинг "Бенфика" клубида давом эттиради.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, Роман Португалияда ва тез орада "бўрилар" билан узоқ муддатли шартнома имзолайди.

Яремчук Бельгия клубида 2017 йилдан бери ўйнаётганди.

Форвард ўтган мавсум Бельгия чемпионати доирасидаги 27та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 5та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira