"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди

Alisher Ostonov
3 авг 2025
Браим Диас "Бенфика"га ўтиши мумкин.

Португалия клуби Жоау Феликсни ўз сафига қўшиб ололмагач, "Реал" ярим ҳимоячиси вариантига ўтди.

Лиссабонликлар ЖЧ-2026 олдидан мунтазам ўйин амалиётига муҳтож бўлган Марокаш терма жамоаси футболчисини ижарага олиш бўйича дастлабки музокараларни ўтказган.

Диас Ла Лигада ўтган мавсум 31 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Record