

Марокашлик футболчи "Фатих Карагюмрюк" ўйинчисига айланди. Бу ҳақда Суперлига клуби расмий сайти хабар бермоқда.
Мехди Бенатиа фаолияти давомида "Рома", "Ювентус" ва "Бавария" каби топ-клубларда ўйнаган. Турк жамоаси билан битим тафсилотлари ошкор этилмаяпти.
34 ёшли Бенатианинг сўнгги иш жойи Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клуби бўлди, футболчи араб жамоасида 2019 йилдан бери ўйнаётганди.



