Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин
16 сен 13:35
Янгиликлар


Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин
Ҳар икки футболчи асосий гуруҳ машғулотларига қайтган ва "Реал" жамоасининг "Марсель" билан Чемпионлар Лигаси биринчи туридаги таркибидан жой олган.
Беллингем яқинда елкасидан жарроҳлик амалиётини ўтказди ва аста-секин юқори формага қайтмоқда. Камавинга тўпиғидан олган жароҳатидан фориғ бўлаётганди, лекин маълум чекловлар билан бўлса-да, жамоа билан машғулотларга қайтди.
Икки футболчи ҳам Чемпионлар Лигасининг бўлажак ўйинларида – "Марсель" ва "Қайрат" билан ўйинларда майдонга тушиши кутилмоқда. Уларнинг ё биринчи дақиқалардан ҳаракат қилиши, ё захира ўриндиғидан жой олиши мураббийлар штаби қарорига боғлиқ бўлиб, бунда футболчиларнинг ҳозирги ҳолати ҳисобга олинади.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" – "Марсель" беллашуви бугун 23:59 да бошланади. "Қайрат" билан учрашув эса 30 сентябрга белгиланган.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар