

Футболчи тонгги машғулотлар вақтида мушакларида оғриқ сезган. Эртага у тиббий текширувдан ўтади ва ўшанда жароҳатнинг жиддийлик даражаси аниқ бўлади.
Клубдагиларнинг фикрига кўра, жароҳат у қадар оғир эмас. Бироқ ўйинчи Ла Лиганинг навбатдаги турида жамоасига ёрдам бера олмаса керак.
1 октябрь куни "Барселона" сафарда "Мальорка"га қарши 7-тур учрашувини ўтказади.
Аввалроқ каталонияликлар ўз термалари сафида жароҳат олгани сабаб Рональд Араухо, Жюль Кунде, Мемфис Депай ва Френки де Йонгни йўқотишганди.




