Бельерин: "Арсенал" учрашувларни яхшироқ бошлаши керак"

Aslanov Jasurbek
5 мар 2017, 16:41
"Арсенал" ҳимоячиси Эктор Бельерин "Ливерпуль"дан учралган мағлубият (1:3) ҳақида фикр билдирди.

"Баҳс натижасидан кўнглимиз тўлмагани аниқ. Оғир ҳафталардан сўнг жамоа майдонга ҳамма нарсага тайёр бўлиб чиқиши керак эди.

Биринчи бўлимда тайёрлигимиз сезилмади ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлдик. Гол уриб, ўртадаги фарқни камайтирдик ва ҳисобни тенглаштириш учун имкониятга эга эдик, бироқ баъзида жуда кеч бўлади. Биз шунчаки учрашувларни яхшироқ бошлашимиз керак.

Агар ўйинларни керакли хоҳиш ва руҳият билан бошласак, яхши натижаларга эриша оламиз" - дейди Бельерин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com