

Мусобақа тўпурари Жасур Яхшибоев кейинги тур доирасида "Витебск"га қарши ўйинни сариқ карточкалар туфайли ўтказиб юборади.
22 ёшли ўйинчи "Ислочь"га қарши ўйинда чемпионатдаги тўртинчи сариқ карточкасини олган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Энергетик-БГУ" 10 турдан сўнг 21 очко жамғарди. Етакчи БАТЕдан 1 очко кам тўплаган ҳолда жадвалда иккинчи ўринга жойлашган.



